Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қӯшма баёноти

17.08.2018 17:35, Узбекистон

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон 2018 йилнинг 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан Ӯзбекистон Республикасида бӯлди.

Ӯзаро англашув, конструктив ва очиқ муҳитда ӯтган музокаралар давомида Давлат раҳбарлари давлатлараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолатидаги долзарб масалаларни,  Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги алоқаларнинг барча соҳаларини қамраб оладиган икки томонлама кенг кӯламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболларини, шунингдек, ӯзаро қизиқиш уйғотадиган долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни батафсил муҳокама қилдилар.

Тожикистон ва Ӯзбекистон президентлари давлатлараро сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг ӯсиш суръатини, шунингдек, икки мамлакат ӯртасидаги ӯзаро манфаатли ва сермаҳсул муносабатларнинг жадал ва изчил ривожланиб бориш тенденциясини мамнуният билан эътироф этиб,

дӯстлик, аҳил қӯшничилик ва ӯзаро ҳурмат тамойилларига таянган ҳолда, шунингдек, икки қардош халқларнинг кӯп асрлик тарихий ва маданий умумийлигидан келиб чиқиб ва 2000 йил 15 июнда имзоланган Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида абадий дӯстлик тӯғрисидаги Шартнома қоидаларига амал қилган ҳолда,

икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш Ӯзбекистон билан Тожикистон ӯртасида узоқ муддатли асосда конструктив ва ӯзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширишга янги ва катта туртки беришига ишонч билдирган ҳолда,

бутун минтақада тинчлик ва барқарорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, унинг изчил ривожланиши ва равнақ топишини таъминлашда ӯзларининг юксак масъулиятларини англаган ҳолда,

қуйидагилар тӯғрисида баёнот берадилар:

1. Давлат раҳбарлари ташриф давомида имзоланган Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида стратегик шериклик тӯғрисидаги Шартнома икки давлат ва халқлар ӯртасидаги анъанавий дӯстлик, аҳил қӯшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилишига, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил тараққиётни таъминлашга кӯмаклашишига ишонч билдирдилар.

Шу ӯринда Томонлар тожик-ӯзбек муносабатларини ривожлантиришнинг юқори суръатини сақлаб қолиш, эришилган келишувларни ӯз вақтида ва тӯлақонли амалга ошириш бӯйича биргаликда иш олиб боришни давом эттиришга қатъий интилишларини тасдиқладилар.

2. Давлат раҳбарлари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар воситасида Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги Давлат чегарасини дӯстлик ва аҳил қӯшничилик чегарасига айлантиришга эришилганлигини ҳамда бу икки қардош халқнинг ҳаётий муҳим манфаатларига жавоб беришини мамнуният билан қайд этдилар.

Томонлар Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида тожик-ӯзбек Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тӯғрисидаги Шартномани бундан буён ҳам амалга оширишнинг муҳимлигини таъкидладилар.

3. Давлат раҳбарлари 15 мартда Остона шаҳрида бӯлиб ӯтган, минтақани ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва мамлакатлар ӯртасидаги самарали ҳамкорликни йӯлга қӯйиш бӯйича таклифлар муҳокама қилинган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашувига юқори баҳо бердилар. Мазкур учрашувларни мунтазам ӯтказиб боришга тайёр эканликлари тасдиқланди. Тожикистон томони навбатдаги учрашувни 2019 йилда Ӯзбекистон Республикасида ӯтказиш бӯйича Ӯзбекистон томонининг таклифини олқишлади ва қӯллаб-қувватлади.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ӯзбекистонда амалга оширилаётган, мамлакат салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Марказий Осиёда ӯзаро манфаатли ва сермаҳсул кӯп томонлама ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратадиган кенг кӯламли ӯзгариш ва ислоҳотлар ҳамда муҳим халқаро ташаббусларнинг ижобий натижаларини эътироф этди.

4. Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон томонидан мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бӯйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаларини ҳамда унинг Тожикистон билан Ӯзбекистон ӯртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги салмоқли ҳиссасини ижобий баҳолади.

5. Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ӯта муҳим ва алоҳида аҳамиятга эгалигини яна бир бор тасдиқладилар.

Томонлар сӯнгги йилда икки томонлама товар айланмаси ҳажми икки баробарга ошганлигини мамнуният билан қайд этдилар ҳамда бу борада ижобий ӯсиш суръати ва катта салоҳият мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, яқин истиқболда ӯзаро савдо ҳажмини сезиларли даражада ошириш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу ӯринда Томонлар ӯзаро савдо номенклатурасини янада диверсификация қилиш, саноат соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш, қӯшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, экспорт-импорт операциялари учун шарт-шароитларни яхшилаш бӯйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришдан ӯзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Томонлар икки давлат ҳудудларида ӯтказилаётган миллий кӯргазмаларда Тожикистон ва Ӯзбекистон ишбилармон доираларининг фаол иштирокини давом эттириш муҳимлигини ҳамда бу Томонларнинг бизнес ҳамжамиятлари ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқалар ӯрнатишга кӯмаклашишини  мамнуният билан қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида давлат ташрифи доирасида ташкил қилинган «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кӯргазмаси ва Тожикистон-Ӯзбекистон қӯшма бизнес-форумини мамнуният билан қарши олдилар.

Президентлар Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятига ижобий баҳо бердилар.

Шу муносабат билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид барча масалаларни мувофиқлаштириш ва жадаллаштиришда Комиссиянинг самарали механизм сифатидаги муҳим роли қайд этилди.

Томонлар савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат минтақалари ӯртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда кузатилаётган ижобий тенденцияни эътироф этдилар.

Шу муносабат билан 2018 йил 9 мартда Душанбе шаҳрида имзоланган Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида минтақалараро ҳамкорлик тӯғрисидаги Битимни изчил амалга татбиқ қилиш муҳимлиги қайд этилди.

6. Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг транспорт-коммуникациявий имкониятлари ва транзит салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш бӯйича ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини яна бир бор тасдиқладилар ҳамда бу соҳада эришилган натижаларни қайд этдилар.

Шу муносабат билан икки давлат тегишли идораларига янги транзит автомобиль, темир йӯл, ҳаво қатнови йӯналишларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада қулай шароитлар яратиш бӯйича ишларни давом эттириш тӯғрисида топшириқ берилди.

Томонлар Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси темир йӯлларида юк ташиш учун амалдаги транзит-транспорт йӯлакларининг самарали иш юкламаси масалалари бӯйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ӯзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Президентлар икки қардош мамлакат ва уларнинг халқлари ӯртасида маданий-гуманитар ва савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга кӯмаклашадиган Душанбе шаҳридан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновлар очилганини олқишладилар.

7. Давлат раҳбарлари икки қардош халқнинг кӯп асрлик тарихий ва маданий умумийлигини таъкидлаган ҳолда, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берадилар.

Томонлар илмий ва ижодий доиралар, жамоат ташкилотлари ва маданий-гуманитар йӯналишдаги бошқа муассасалар ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқаларнинг ӯрнатилганлиги ва муносабатларнинг янгиланганлигини, шунингдек, Тожикистон ва Ӯзбекистоннинг маданият ва санъат намоёндалари иштирокида кӯплаб ӯзаро тадбирлар ӯтказилганини, бу эса икки мамлакат халқлари ӯртасида ӯзаро англашувни яхшилаш ва уларни яқинлаштиришга кӯмаклашишини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки мамлакат президентлари таълим ва фан соҳаларида ӯзаро муносабатларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ташриф доирасида имзоланган таълим ҳақида давлат намунасидаги ҳужжатларни ӯзаро тан олиш тӯғрисида ҳукуматлараро битимнинг муҳимлигини тасдиқладилар.

Томонлар бундан буён ҳам ӯз давлатлари ҳудудларида истиқомат қилаётган тожик ва ӯзбек жамоатчилиги учун она тили, миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришда қулай шароитлар яратиб беришга кӯмаклашадилар.

8. Президентлар икки мамлакат ҳукуматларига тожик тилини Ӯзбекистонда ва ӯзбек тилини Тожикистонда ӯрганиш ва ӯргатишни такомиллаштириш, тожик ва ӯзбек тилларида ӯқитиладиган умумтаълим ӯқув муассасалари тизимини кенгайтириш, ӯқув ва бадиий адабиётлар, даврий ва илмий нашрлар билан алмашинув бӯйича ҳамкорлик ӯрнатиш, икки мамлакатнинг мумтоз адабиёт вакиллари ва замонавий муаллифлари асарларини таржима қилишни қӯллаб-қувватлаш масалалари бӯйича амалий чоралар кӯриш юзасидан топшириқ бердилар.

9. Томонлар тожик-ӯзбек Давлат чегарасидан ӯтказиш пунктларининг тӯлақонли фаолияти қайта тикланганини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда инсонлар, сармоя, товар ва хизматларнинг ҳаракатланиши бӯйича қулай шароитлар яратиш учун тегишли чегараолди тузилмаларининг уйғун фаолиятини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Давлат раҳбарлари Тожикистон ва Ӯзбекистон фуқароларининг 30 кунга қадар ӯзаро сафарлари учун визасиз режим жорий қилинганлигини, бу эса қисқа вақт оралиғида ӯзаро сафарларни бир неча баробарга ошириш ҳамда икки мамлакат халқлари ӯртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кӯмаклашиш имконини берганлигини ижобий баҳоладилар. Томонлар виза режимини янада либераллаштириш бӯйича биргаликда иш олиб боришда давом этадилар.

10. Президентлар минтақада хавфсизликка оид хуруж ва таҳдидларнинг кучайиб бориши Томонларнинг тегишли идоралари ӯртасида биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва уйғунлаштиришни талаб қилади, деган якдил фикрдалар.

Шу ӯринда икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалари ва хавфсизлик органлари йӯналишидаги сермаҳсул ҳамкорлик қайд этилди ҳамда Тожикистон ва Ӯзбекистоннинг тегишли тузилмалари ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида имзоланган битимларни амалга татбиқ қилиш зарурлиги таъкидланди.

11. Давлат раҳбарлари ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу муносабат билан икки мамлакат раҳбарлари иккала давлат ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисидаги битим имзоланганлигини олқишладилар.

12. Президентлар икки мамлакат чегараолди ҳудудларида муҳандислик тӯсиқлари участкаларини зарарсизлантириш масаласи бӯйича Тожикистон-Ӯзбекистон қӯшма ишчи гуруҳи  фаолиятини ижобий баҳоладилар ҳамда мазкур ишни 2019 йил охирига қадар якунлаш зарурлигини яна бир бор тасдиқладилар.

13. Президентлар минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланиш Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши, фаровонлиги ва равнақ топишига эришишда муҳим роль ӯйнашини яна бир бор таъкидладилар. Мазкур соҳаларда очиқ мулоқот, ӯзаро англашувни мустаҳкамлаш ва конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, ӯзаро мақбул, адолатли ва оқилона ечимларни топиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Томонлар Тожикистон ҳудудида Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 мегаватт бӯлган иккита гидроэлектростанцияни биргаликда қуриш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Икки давлат раҳбарлари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро комиссияга Сарез кӯлининг чучук сувидан икки мамлакатнинг ичимлик сувига бӯлган эҳтиёжи учун фойдаланиш масаласини ӯрганишни топширдилар.

Томонлар 2018-2028 йилларда «Сув барқарор ривожланиш учун» халқаро ҳаракатлар ӯн йиллиги бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Душанбе, 2018 йил 20-22 июнь) якунларини ижобий баҳоладилар ҳамда Конференциянинг якуний декларацияси ва бошқа якуний ҳужжатларини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Президентлар Марказий Осиё давлатлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган ва тақдим қилинган «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бӯйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюцияси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир овоздан қӯллаб-қувватланганлиги ва 2018 йил 22 июнда қабул қилинганлигини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда халқаро майдонда умумий минтақавий ташаббусларни илгари суриш ва рӯёбга чиқаришдаги ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.

14. Президентлар халқаро масалаларда ҳар қандай қарама-қаршилик ва келишмовчиликларни фақатгина сиёсий йӯл билан, музокаралар ва бошқа тинч воситалар орқали ҳамда  халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида мустаҳкамланган принципларга сӯзсиз риоя қилган ҳолда ҳал этиш мумкин, деган якдил фикрдалар.

Томонлар халқаро майдонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва форматлар доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этадилар.

Президентлар «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» номли Афғонистон бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Тошкент шаҳри, 2018 йил 26-27 март) ҳамда Терроризм ва радикализмга қарши курашиш масалалари бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Душанбе шаҳри, 2018 йил 3-4 май) якунларини ижобий баҳоладилар.

15. Томонлар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Ӯзбекистон Республикасига амалга оширган тарихий хусусиятга эга давлат ташрифи натижаларини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда бӯлиб ӯтган музокаралар ва ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда икки томонлама ӯзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги туртки беришини, шунингдек, давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қӯшишини таъкидладилар.

16. Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ва бутун Ӯзбекистон халқига Тожикистон делегациясига кӯрсатилган меҳмондӯстлик, илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қулай бӯлган вақтда ташриф билан Тожикистонда бӯлишни таклиф қилди.

 

Тожикистон Республикаси
Президенти
Имомали Раҳмон

Ӯзбекистон Республикаси
Президенти

Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 17 август
facebook
twitter
Хабарҳо
Ҳамаи хабарҳо
 
Идома
 
Идома
Идома
Нома ба президент
Мувофиқи талаботи моддаи 21 Қонуни Ҷумҳурии Тоҷикистон «Дар бораи муроҷиатҳои шахсони воқеӣ ва ҳуқуқӣ» муроҷиатҳое, ки дар онҳо насаб, ном, номи падари шахси воқеӣ, маълумот дар бораи суроғаи маҳалли истиқомат ё номи пурраи шахси ҳуқуқӣ ва суроғаи маҳалли ҷойгиршавии он зикр нашудаанд ё хато нишон дода шудаанд, инчунин бе имзо (имзои электронии рақамӣ) пешниҳод шудаанд, муроҷиатҳои беном дониста шуда, мавриди баррасӣ қарор намегиранд, агар онҳо дорои маълумот оид ба тайёрӣ барои содир кардани ҷиноят ё ҷинояти содиршуда набошанд.
Image CAPTCHA
© Хадамоти матбуоти Президенти Тоҷикистон
Тел/Факс.: (+992 37)2212520